12:40 | 19.10.23
Шунингдек, ATR72-600 русумли ҳаво кемаларининг сони кўпайтирилади.
«Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра қуйидагилар амалга оширилади:
Silk Avia МЧЖ устав капиталидаги Uzbekistan Airports АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда Uzbekistan Airports АЖ таркибидаги Uzbekistan Helicopters МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
Uzbekistan Airports АЖнинг 3 та ATR72-600 русумли ҳаво кемаси Silk Avia МЧЖга беғараз ўтказилади;
Silk Avia МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида ATR72-600 русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
Uzbekistan Airways АЖ таркибидаги Uzbekistan Helicopters МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда ATR72-600 русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: