15:20 | 28.10.23
Улар дренаж қувурларини ётқизиш учун хандақ қазиётган бўлган.
Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туманидаги қурилиш майдончасида уч киши вафот этган. Санкт-Петербург прокуратураси уларнинг ўлими сабабларини аниқлаган.
Қайд этилишича, воқеа 27 октябр куни соат 15:00 атрофида Шафировский проспектида крематорий яқинида содир бўлган.
Мазкур ҳудудда экскаватор ёрдамида узунлиги 20 метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган дренаж қувурлари учун хандақ ётқизилган. Сўнг, уч нафар ишчи қолган ишни қўлда бажаришда давом этган. Шу вақтда хандақнинг бир томон девори қулаган ва ишчилар тупроқ остида қолиб кетган.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, ишчиларнинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган.
Маълумот берилишича, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг бири 33, бири 43 ёшда бўлган. Учинчи ишчининг эса ёши аниқланмоқда.
Ҳозирда Красногвардейский тумани прокуратураси ишчиларнинг ўлими юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, қазиш ишлари чоғида хандақ девори қулаб тушган», — дейилади хабарда. — Текширув давомида ташкилот мансабдор шахсларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш борасидаги ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда икки ўзбекистонлик шеригининг бошини узиб олгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: