16:30 | 04.11.23
Hemis платформаси ҳақида маълумот, расм, видео ҳамда мутахасислар фикри билан танишинг
Hemis — Ўзбекистон таълим соҳасидаги янгиликлардан бири бўлиб, жаҳон стандартларига мос келувчи ҳамда кадрлар тайёрлашда янги методларнинг қўлланишига ёрдам берувчи платформадир.
Мундарижа:
1. Hemis нима?
2. Hemisning қулайликлари қандай?
3. Университет ва унинг ташкилий масалалари
Hemis — таълим жараёнини онлайн тарзда бошқариш имконини берувчи ахборот тизимидир. Ҳемис тизими «Маъмурий бошқарув», «Ўқув жараёни», «Илмий фаолият» ва «Молиявий бошқарув» каби модулларни ўз ичига олган. Ҳозирги кунда Hemis’дан 217 дан ортиқ Олий таълим муассасалари ҳамда 1 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар (талаба ва ўқитувчилар) фойдаланади.
1. Hemis ахборот тизими барча субъектларни, шу жумладан талабалар ва уларнинг ота-оналарини ҳам ахборотга бўлган эҳтиёжини қондира олади.
2. Тизим бошқарувчилар томонидан ахборотларни таҳлил қилиш ва улар асосида қарорлар қабул қилиш самарадорлигини оширади.
3. Сиз Hemis мобил иловасини юклаш орқали ўз таълим маълумотларингиз билан мунтазам равишда танишиб туришингиз мумкин. Шунингдек, илова орқали маълумотларни электрон кўринишда олиш ҳамда қарор қабул қилишда субъектив омилларнинг таъсирини бартараф этиш мумкин.
4. Талабага тегишли бўлган барча маълумотлар захираланади ҳамда таълим жараёнидаги ахборот оқимлари мақсадли равишда ташкил этилади.
«Hemis – Университет соҳасида асосий қадриятни ректоратдан олиб талабаларга кўчириш билан боғлиқ тизим ҳисобланади ва изланиш билан шуғулланишига имкон яратади».
Ҳамид Содиқ
Hemis университетлар структураси, факультетлар ҳамда кафедралар, ходимлар ва ўқитувчилар таркиби, талабалар контингенти ҳамда уларнинг ҳаракатига оид ахборотларни бошқаради.
Hemis’нинг асосий функцияларидан бири, ўқув дастурлари, фанларни ҳамда талабаларнинг ўқув фаолиятини бошқариш, университет битирувчиларини рўйхатга олиш ва мониторингини амалга оширишдир.
Иловада талаба барча зарурий маълумотлар мавжуд. Аҳамиятлиси, талаба бу маълумотлар билан исталган пайт танишиб чиқа олади. Бу эса, талаба ўз таълим жараёнини назорат қилишига катта ёрдам беради. Талаба Hemis’да:
Hemis Ўзбекистондаги қатор ташкилотлар ҳамда давлат муассасалари билан интеграция қилинган. Рўйхатдан:
Маълумот ўрнида: Hemis платформаси my.gov.uz сайти билан ҳам интеграция қилинган
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: