19:12 | 22.01.24
24-26 январ кунлари айрим ҳудудларда ҳарорат -11 даражагача совийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси ва кундузи -2…-7 даража, 25 январда кечаси -6…-11 даража, кундузи -2…-7 даража, 26 январда кечаси -6…-11 даража, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ, 25 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 26 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 24 январда кечаси ва кундузи -2…-7 даража, 25 январда кечаси -6…-11 даража, кундузи -2…-7 даража, 26 январда кечаси -6…-11 даража, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража, 25 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +4…+9 даража илиқ, 26 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража, 25 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +4…+9 даража, 26 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +6…+11 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 январда -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, 25-26 январда 0…+5 даража илиқ, кундузи 24-25 январда +5…+10 даража, 26 январда +3…+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда қор ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража, 25 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +3…+8 даража илиқ, 26 январда кечаси ва кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 22-23 январ кунлари ҳарорат +15 даражагача илиқ бўлиши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: