19:45 | 20.01.24

                       

Ўзбекистонда 22-23 январ кунлари ҳарорат +15 даражагача илиқ бўлади

«Ўзгидромет» янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 январда ёғингарчилик кутилмайди. 23 январда айрим жойларда ёмғир, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 23 январда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 23 январда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 22 январда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 23 январда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи 22 январда +12…+17 даража, 23 январда +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: