22:20 | 30.01.24
Парк ишчиси дарахтлар уйқуда бўлишига қарамай, шохларга шакл берган.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Экопарк» ҳудудига қарашли кўча юзидаги дарахтлар шохлари кесилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар эълон қилинди.
Тошкент шаҳар экология бошқармасининг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек тумани бўлими инспекторлари ҳолатни назоратига олиб, вазият ўрганилган.
Ўрганишлар натижасида қиш кунларида дарахтлар уйқуда бўлишига қарамасдан, дарахтларнинг шохларига шакл берилаётгани аниқланган.
Ҳолат бўйича «Экопарк» ходимига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 миллион 700 минг сўм жарима, 1 миллион 20 минг сўм зарар белгиланган.
Аввалроқ, Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: