17:13 | 30.01.24

                       

Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Мансабдор шахс 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахтини ноқонуний кесган.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди.

Фото: Экология вазирлиги

Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р. томонидан 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахти ноқонуний кесилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 9 миллион 350 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, П. Р. 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 12 миллион 750 минг сўм миқдорида товон тўлайдиган бўлди.

«Унутманг! Қонун барча учун баробар. Ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарликка қатъий чора кўрилади», – дейилган Экология вазирлиги хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: