22:31 | 18.02.24
Uzbekistan Airports хабарига, Дубай ва Жидда шаҳарларида Фарғонага йўл олган самолётлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган ҳамда Тошкент аэродромларига қўндирилган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Дубай–Фарғона рейси 18 февраль куни Наманган аэродромига қўндирилди.
Бунга Фарғона халқаро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кўринишнинг пастлиги) сабаб бўлган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 18:13 да қўнган.
Бундан ташқари, Qanot Sharq авиакомпаниясининг HH5530 (Жидда–Фарғона) рейси экипажи соат 19:35 да Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: