19:15 | 06.03.24
Ўзбекистонда кимларнинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиши маълум бўлди. Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди.
Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, унда пенсияни қайта ҳисоблаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги» Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Масалан, Қонуннинг 17 моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: