19:21 | 20.06.24

                       

Хоразмлик аёл жиянини касал қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини ўзлаштирди

Хоразмлик аёл жиянини касал қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини ўзлаштирди. Қизнинг ота-онаси унга нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилган.

Хоразмлик аёл «Бетоб қизалоқни даволатишга ёрдам» дея аккаунт очиб, ноқонуний тарзда пул ўзлаштирди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида яшовчи У.У. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг қизининг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаганини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи М.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.Ш., жабрланувчи У.У.нинг (қиз) жияни номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган ва Ҳиндистон давлатига олиб бориш учун пули етмаганлиги сабабли халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: