19:21 | 03.07.24
Андижонда Оилавий ётоқхонада ёнғин содир бўлди. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда (видео).
Андижон вилояти ФВБ матбуот хизмати Оилавий ётоқхонада содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 3 июль куни соат 15:59да Андижон шаҳар Саноат МФЙ Саноат кўчаси 36да жойлашган Уй жой камунал хўжалиги тассаруфидаги Оилавий ётоқхонада ёнғин содир бўлаётганлиги хақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 16:03да айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 16:20да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида Оилавий ётоқхонанинг 50 м кв том қисми ёниб зарарланган. Ҳолат юзасидан тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: