18:21 | 05.07.24

                       

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб келди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб келди. Президентни Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов кутиб олди (фото).

Ўзбекистон Президенти Фузулийга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

6 июль куни Президент Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: