16:45 | 06.07.24

                       

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июл куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон – Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Май ойида Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилди», дейилади хабарда.

Икки мамлакат ўртасида кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошган, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ҳам кўпайган. Жорий йилнинг 30 июнидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: