9:11 | 10.07.24

                       

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пишлоқ сотаётган шахс аниқланди

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пишлоқ сотаётган шахс аниқланди. У пишлоқларни 8 100 АҚШ долларига сотган вақтда ушланган.

Учтепа туманида 905 кг. истеъмолга яроқсиз пишлоқни муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва туман солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида Хондамир кўчасида жойлашган савдо шохобчасида ўтказилган текширувда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаролар Ш.У., М.У. ва бошқалар истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хорижда ишлаб чиқилган умумий баҳоси 102,3 млн сўмлик 905 кг. пишлоқ маҳсулотини фуқаро Б.А.га 8 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: