17:27 | 02.09.24
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик даҳшатли автоҳалоат оқибатида вафот этди. Машинани бошқарган тожикистонлик тирик қолган.
Россиянинг Нижегородск вилоятида ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус ҳалокатга учраган. Бу ҳақда вилоят полицияси хабар берди.
Ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни содир бўлган. 32 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи Hyundai микроавтобусининг бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг микроавтобус тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда унинг ичида бўлган 11 нафар ўзбекистонликларнинг 7 нафари ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна 3 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган. Хабарда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг исм-шарифлари ошкор қилинмаган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: