12:46 | 17.09.24

                       

Тошкентдаги фастфудларнинг бирида одамлар овқатдан заҳарлангани айтилди

Тошкентдаги машҳур фастфудларнинг бирида одамлар овқатдан заҳарлангани айтилган хабарга расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги машҳур фастфудларнинг бирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Санепидқўмита хабарлар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, айни сўнгги кунларда овқатланиш корхонасида таом истеъмол қилиб, ундан заҳарланганлик бўйича бошқарма ва унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома ҳамда мурожаатлар келиб тушмаган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги таъкидланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: