15:11 | 19.09.24

                       

Тошкентда уй ёниб кетди

Тошкентда уй ёниб кетди (видео)

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин чиқди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Учтепа тумани, Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб бориб, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: