16:26 | 04.10.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади

Мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳарорат +33 даражагача, тоғли ҳудудларда эса аксинча қор ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қисмидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида, айниқса тоғли жойларда ёмғир ёғиши, кучли шамоллар кузатилиши эҳтимоли бор. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.

Фото: Bugun.uz

6 октябрда республика бўйича айрим тоғли ва тоғ олди ҳудудларига туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7-12 м/с бўлиб, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

5 октябрдан бошлаб ҳарорат пасайиб, кечаси +12…+17 даража атрофида бўлса, кундузи +20…+25 даражагача тушади. 6 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража, кундуз кунлари +20…+22 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 5-6 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. 5 октябр ҳарорат кундузи +22…+24 даража, кечаси +15…+17 даража, 6 октябрда кундузи +20…+22 даражагача пасаяди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: