14:19 | 01.12.24
Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан ҳафтада беш кун ишлайдиганлар уч кун, олти кун ишлайдиганлар эса икки кун дам олади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, 2024 йил 8 декабрь — Конституция куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.
Шунингдек, дам олиш кунлари қуйидагича тақсимланади:
Олти кун ишлайдиганлар 8 ва 9 декабрь кунлари дам олишади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, давлат байрамлари дам олиш куни сифатида белгиланиб, ҳафтада иш кунлари беш кун бўлган ходимлар учун яна бир қўшимча дам олиш куни берилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: