12:07 | 05.12.24

                       

Улуғбек Рашитов 2024 йилда жаҳондаги энг яхши таэквондочи деб топилди

Жаҳон таэквондо федерацияси 2024 йилнинг энг яхши спортчиси сифатида Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби Улуғбек Рашитовни танлади. У биринчи марта ушбу нуфузли номга сазовор бўлмоқда.

Жаҳон таэквондо федерацияси (WT) 2024 йилнинг энг яхши спортчиси ва мураббийларини аниқлаш мақсадида ўтказилган овоз бериш якунларини эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» номинациясида ғолиб бўлди.

Фото: WТ

Соврин Рашитовга Жаҳон таэквондо федерацияси бош котиби Сео Жеонгканг томонидан топширилди. Бу ўзбек таэквондочиси учун муҳим ютуқ бўлиб, у жаҳонда биринчи марта тенгсиз деб топилди.