8:23 | 05.12.24

                       

Ўзбекистонда илк бор ноёб аорта ва артерия жарроҳлиги ўтказилди

Миллий тиббиёт марказида 53 ёшли бемор бир вақтнинг ўзида икки мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказди.

Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор Миллий тиббиёт марказида икки мураккаб жарроҳлик амалиёти бир вақтда бажарилди.

Фото: Миллий тиббиёт маркази

Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида:

  1. Аорта ёйи аневризмасини эндопротезлаш
    Аорта деворидаги заифлашган қисми махсус стенограф ёрдамида эндопротез орқали мустаҳкамланди. Бу жараёнда катта кесикларсиз, қон оқими тикланиб, ёрилиш хавфи олди олинди.
  2. Чап уйқу артериясини ўнг уйқу артериясига шунтлаш
    Қон айланишини тиклаш учун чап уйқу артерияси ўнг уйқу артериясига уланди. Бу усул юқори даражадаги аниқликни талаб қилади.

Миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан халқаро стандартларга мос ҳолда бажарилган ушбу амалиёт Ўзбекистон тиббиётида янги даврни бошлади. Амалиётда замонавий технологиялардан фойдаланилиб, беморнинг ҳаётига бўлган хавф муваффақиятли бартараф этилди.