12:39 | 05.12.24

                       

S&P Global: Ўзбекистонда доллар курси босқичма-босқич ўсади

S&P Global Ratings келгуси йилларда Ўзбекистонда доллар курсининг ўсиш прогнозларини эълон қилди. Прогнозларга кўра, 2024 йил охирида доллар курси 12 950 сўмга етса, 2027 йилда 15 000 сўмгача кўтарилиши кутилмоқда.

S&P Global Ratings ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақидаги янги ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг кредит рейтинги «Барқарор» деб баҳоланди. Шунингдек, доллар курсининг келгуси йилларда босқичма-босқич ўсиши прогноз қилинмоқда.

Прогнозлар қуйидагича:

  • 2024 йил охирида: 12 950 сўм;
  • 2025 йилда: 13 650 сўм;
  • 2026 йилда: 14 300 сўм;
  • 2027 йилда: 15 000 сўм.

S&P Global таъкидлаганидек, ушбу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги, ташқи иқтисодий шарт-шароитлар ва сармоявий муҳитнинг яхшиланишига боғлиқ.

2023 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,5% ўсиши қайд этилган. Шунингдек, мамлакат экспорт салоҳияти кучайиб, валюта заҳиралари барқарор даражада сақланиб турибди.