14:47 | 05.12.24
Ўзбекистонда талабаларга қишки таътил 25 декабрдан 2025 йил 7 январгача белгиланди. Дарслар 8 январь, чоршанба кунидан қайта бошланади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғига кўра, олий таълим муассасалари талабалари, техникумлар, коллежлар, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади. Ушбу таътил 2025 йил 7 январига қадар давом этади.
Байрам ва таътил кунлари давомида талабалар турар жойларида қоладиган талабаларнинг хавфсизлиги, бўш вақтини унумли ўтказиши ва овқатланиши таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига таъминланади.
Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда талабалар ва ўқувчиларнинг яшаш ҳудудларига бориб қайтишлари учун қишки таътил кунлари қўшимча транспорт воситалари қатновини ташкил этади.