8:55 | 11.12.24
«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътил даврида талабаларга маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлари чипталарига 50 фоиз чегирма берилишини маълум қилди.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади. У барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларига татбиқ этилади (CV/VIP класс вагонлари ва «Афросиёб» электропоездларидан ташқари).
Қандай фойдаланиш мумкин?
Эслатиб ўтамиз, чегирма олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways талабалар учун 23 декабрдан 7 январгача барча маҳаллий авиақатновлар учун 50% гача қишки чегирма эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.