17:08 | 12.12.24

                       

Абдулазиз Комилов Туркманистонда унвон билан тақдирланди

Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди. Қолаверса, унга «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали топширилди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирги президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирлади.

Фото: Turkmenportal

Мукофот олинишига

  • Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси;
  • Ёш авлодни тарбиялашдаги хизмати;
  • Сиёсий, иқтисодий ва илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширган ишлари сабаб бўлган.

Қўшимча мукофотлар

Шунингдек, Комилов Туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари билан ҳам тақдирланди.