18:07 | 18.12.24

                       

Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Қишки таътил даврида йўловчиларнинг темирйўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча қатновлар:

  • Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида 2024 йил 17 декабрдан бошлаб 18 та қўшимча қатнов;
  • Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида 2024 йил 15 декабрдан бошлаб «Афросиёб» тезюрар электропоезди қўшимча 30 та қатновни амалга оширади.

Қўшимча вагонлар:

  • Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;
  • Тошкент — Термиз — Тошкент;
  • Тошкент — Урганч — Тошкент;
  • Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналишларида 2024 йил 20 декабрдан ҳар куни тўртта қўшимча плацкарт вагонлари қўшилади.