19:42 | 28.03.24

                       

Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди

Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди. Унда икки томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шэньси, Шаньдун, Цзянсу, Цзянси, Аньхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрди.

Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: