11:14 | 28.04.24
Фуқаро ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтини ўсишдан тўхташ даражасида шикастлаган.
Наманган вилоят Экология бошқармаси Косонсой туманида тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн жаримага тортилгани ҳақида хабар бермоқда.
Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбирида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтини тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикастлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 8 500 000 сўм жарима тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: