0:48 | 01.11.23 3182

ҲАМАС’нинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди — фото

Айтилишича, у Исроил Ғазога кирганидан бери сектор шимолидаги фаластинликларга раҳбарлик қилган.

Shin Bet разведка маълумотларидан фойдаланган ҳолда, Исроил мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган Иброҳим Биарининг Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати қўмондонларидан бири эканлигини айтган.

Аниқланишича, Иброҳим Биари Исроил мудофаа кучларининг қирувчи самолётлари томонидан ўлдирилган.

Фото: Иброҳим Биари

Шунингдек, Исроил Яманнинг жануби томон янги ҳаво ҳужумини тўхтатган.

Разведкадан олинган маълумотларга кўра, Биари 2004 йилда 13 нафар исроиллик ўлдирилган Ашдод портида террорчилик ҳужумини амалга оширганларни жўнатиш учун масъул бўлган ва сўнгги 20 йил ичида Исроилга ракета ўқларини йўналтириш ва Исроил кучларига қарши кўплаб ҳужумларни уюштириш учун масъул бўлган.

Унинг ўлими Ғазодаги тинч аҳоли биноларини назоратга олган Марказий Жабалия батальонига тегишли террор инфратузилмасига кенг кўламли зарба бериш доирасида амалга оширилган.

«Ушбу ҳужум ҲАМАС’нинг ҳудуддаги назоратига, шунингдек, унинг Ғазо сектори бўйлаб ҳаракат қилаётган Исроил мудофаа вазирлиги аскарларига қарши йўналтирилган кучларга ишончли зарар етказди» дейилган Исроил мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Вазирликка кўра, зарба натижасида Биари билан бирга бўлган кўп сонли одамлар йўқ қилинган. Улар томонидан фойдаланилган бинолар остидаги ер ости инфратузилма ҳам зарбадан кейин қулаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ғазо қуруқликларидаги урушида АҚШнинг беш минг аскари иштирок этганлиги ҳақда хабар берилганди. БМТ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилганда эса, АҚШ ва Исроил бунга қарши чиққанди. Шунингдек, Исроил Туркия президенти Эрдўғондан ҲАМАС тарафдорларини Туркияга олиб кетишни сўраганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1638
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1042
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1301
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094