14:17 | 12.11.23

                       

Андижоннинг учта туманида аҳоли учун ажратилган кўмир мансабдорлар томонидан «туя қилинди»

Уч ҳолатда қиймати қарийб бир миллиард сўмга яқин бўлган кўмир сотиб юборилган.

Андижоннинг учта туманида мансабдорлар аҳоли учун имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб, шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборди.

Фото: Андижон вилоят прокуратураси

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Андижон туманида 362,3 миллион сўмлик 1 минг 220 тонна, Булоқбоши туманида 178,3 миллион сўмлик 445,5 тонна ва Жалақудуқ туманида 421,7 миллион сўмлик 1 минг 419,9 тонна кўмир омборхона мудирлари томонидан сотиб юборилган ва шахсий эҳтиёжи йўлида талон-торож қилинган. Кўмирни эса фуқароларга тарқатилди, дея сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фото: Андижон вилоят прокуратураси

Ҳолатлар юзасидан учала туман омборхоналари мудирларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Андижон вилоят прокуратураси

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Фото: Андижон вилоят прокуратураси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада аҳоли учун ажратилган кўмир талон-торож қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: