8:42 | 03.11.22

                       

Фарғонада аҳоли учун ажратилган 300 тонна кўмир талон-тарож қилинди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Сўх кўмир омбори мудири ва шериклари аҳоли учун ажратилган 300,5 тонна кўмирни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бериди. Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «K.t.» масъулияти чекланган жамияти вилоят филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 […]

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Сўх кўмир омбори мудири ва шериклари аҳоли учун ажратилган 300,5 тонна кўмирни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бериди.

Фото: Прокуратура департаминти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «K.t.» масъулияти чекланган жамияти вилоят филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 та маҳалла учун ажратилган кўмирни аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиришиб, жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқлангани, Сурхондарёда 2,5 млрд сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани, Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир:

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: