19:21 | 07.09.24

                       

АҚШ Россия ва Хитойнинг барча ядровий учириш майдончасини йўқ қилиши мумкин

АҚШ 2 соат ичида Россия ва Хитойнинг барча ядровий учириш майдончасини йўқ қилиши мумкин.

Экспертлар Interesting Engineering порталига АҚШ Россия ва Хитойнинг барча ядровий учиш майдончаларини 2 соат ичида йўқ қилиши мумкинлиги ҳақда маълум қилди.

 агар зарурат туғилса, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Россия ва Хитойнинг барча учириш майдончаларини йўқ қилиш учун саноқли соатлар керак бўлади. Бу «бутун дунё учун ёмон янгилик, чунки у барқарорликка таҳдид солади ва турли муаммоларни келтириб чиқариши мумкин».

«Экспертлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг қурол-яроғ ва зарба бериш имкониятлари бўйича устунлиги Россия ва Хитойда қўрқув уйғотишини айтмоқда. Бу эса қуролланиш пойгасига ҳисса қўшиши мумкин.

Тадқиқот АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг одатий ракетага қарши мудофаа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз душманларига ноядровий превентив зарба бериш салоҳиятига қаратилган.

Мутахассислар турли халқаро ташкилотларни вазиятнинг жиддийлиги борасида тушунчага эга бўлишга ва ҳар икки томоннинг ҳам ядровий қуролсизланиш имконияти ҳақида мулоқот юритишга чақирмоқда», дейилади хабарда.

Хусусан, тадқиқотда АҚШнинг яқинда эълон қилган 2026 йилгача Германияда узоқ масофали ракеталарни жойлаштириш режаси ҳақида сўз юритилади. Германиянинг жанубий ҳудудларида бундай қуролларнинг жойлаштирилиши Россиянинг қитъалараро баллистик ракеталарини учириш майдонларини ташкил этишига сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ авиацияси қисқа масофали бомбалар, ракеталар, шунингдек, қанотли ва баллистик ракеталар ёрдамида уларни йўқ қилишга қодир. Қанотли ракеталарга JASSM-ER va -XR, Tomahawk, AMRAAM, SM-3 ва SM6-3 киради. Улар кўринмас бомбардимончи самолётлар, кемалар ва ер усти базаларидан учирилади.

«Россия ва Хитой радарни аниқлашда сезиларли ютуқларга эришганига қарамай, ҳисоботда айтилишича, бу ҳали ҳам АҚШ ва унинг иттифоқчилари стелс тизимига қарши етарли эмас. Бундан ташқари, АҚШда мавжуд бўлган экипажли самолётлар ва дронлар қуролнинг таъсир доирасини кенгайтиради, шунингдек, зарба бериш учун зарур бўлган вақтни камайтиради», дейилади тадқиқотда.

Бундан ташқари, Аegis, Patriot, ТHААD ва бошқа ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари АҚШга Россия ва Хитойнинг қитъалараро баллистик ракеталари, шунингдек, учирилгандан бир неча дақиқа ўтгач, уларни йўқ қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган «ҳаво-ҳаво» ракеталарини уриб тушириш имконини беради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: