12:45 | 29.08.24

                       

Баҳодир Жалолов президентга келажакдаги мақсадини айтди

Баҳодир Жалолов президентга келажакдаги мақсадини айтди (видео).

Шавкат Мирзиёев 28 август куни Кўксаройда спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди.

«Чиндан ҳам, сизлар ғоят кескин беллашувларда юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритганингиз мамлакатимизнинг тараққиёт борасидаги юксак салоҳиятини ифода этадиган ёрқин натижадир. Бу тарихий ғалаба Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир марта амалда намойиш этди», деди давлати раҳбари учрашувда.

Учрашув давомида 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги мақсади ҳақида ҳам гапирди.

«Полвон битта гапиради дейишади. Худо хоҳласа, профессионал боксда 4 та камарни қўлга киритишни мақсад қилдим», деди Баҳодир Жалолов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: