15:55 | 16.08.24
Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев IBF рейтингида топ-15 таликдан чиқиб кетди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, супер оғир вазн тоифасидаги боксчи, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев топ-15 рейтингини тарк этди.
Бундан аввалги рейтингда Жалолов ва Эргашев ўз вазн тоифасида 13-ўринда қайд этилганди.
Ҳозирда рейтингда 2 нафар ўзбекистонлик боксчи қолди:
1 август куни Шаҳрам Ғиёсов Мигел Перрага қарши жанг қилди ва очколар ҳисобида рақибини мағлуб этди. Унинг профессионал боксдаги ғалабалар сони 16 тага етди.
28 июль куни Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди ва фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: