13:45 | 28.12.23

                       

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Туманнинг собиқ ҳокими бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, қўлга олинганди.

Шуҳрат Дўсбеков Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Бекобод ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шуҳрат Дўсбеков Бегимқулович 1980 йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: