16:12 | 18.12.23
У бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Bugun.uz маълумотларига кўра, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев ҳам қўлга олинган.
Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлишдан аввал «Қишлоқ қурилиш банк» Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
У 1982 йилда Тошкентда туғилган бўлиб, Тошкент молия институти (2004), Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали (2007) ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2009) тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани хабар қилинганди. Қайд этиш керак, Шуҳрат Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган. Унга 2022 йилнинг 5 сентябр куни Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ҳайфсан берилган.