19:51 | 05.09.22

                       

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарига 5 сентябрь куни ҳайфсан берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги вазирининг молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мирзаев Шуҳрат Шахабутдиновичга ҳайфсан жазоси берилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган.

Аввалроқ Хоразм вилоятида 2 та шаҳар ва 5 та туман ҳокимлари ҳайфсан жазосини олганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев айрим туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: