17:31 | 16.05.24

                       

Қўқонда эркак ёш болани қўрқитиш учун машинанинг юкхонасига солиб қўйди

Қўқонда эркак ёш болани қўрқитиш учун машинанинг юкхонасига солиб қўйди. Боланинг онаси эракак билан жанжаллашди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан вилоят ИИБ ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. исмли бола қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. болани қўрқитиб қўйиш учун ўзининг «Нексия 2» русумли машинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.

«Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Хусусан, юқоридаги ҳабар ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: