15:15 | 24.02.23 261

Британия Россия босқинига бир йил тўлиши муносабати билан янги санкциялар эълон қилди

Россиянинг 92 та компанияси ва жисмоний шахсларига, жумладан, «Росатом»нинг топ-менежерларига қарши санкциялар жорий этилди

Буюк Британия Россиянинг 92 та компанияси ва жисмоний шахсларига, жумладан, «Росатом»нинг топ-менежерлари, унга боғлиқ тузилмалар, «Алмаз—Антей» корпорациясига қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Британия ҳукуматига таяниб «РБК» хабар берди.

«Янги санкциялар Россия бугунги кунда жанг майдонида фойдаланаётган ҳар қандай претметнинг экспортини тақиқлайди», дейилади хабарда.

Британия ҳукумати ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришда керак бўладиган эҳтиёт қисмлар экспортини чеклашга қарор қилган: чекловлар доирасидан дронлар ҳамда бошқа ҳарбий мақсадлардаги техникаларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган авиация эҳтиёт қисмлари, радиоускуналар ва электрон компонентлар ўрин олган.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Александр Новак, Nord Streem AG бош директори Матиас Варниг, Алика Кабаеванинг онаси Любов Кабаева, Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин, Дмитрий Козакнинг ўғли Алексей Козак, собиқ бош вазир ўринбосари, «Газпром» директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков ва рақамлаштириш вазири Максут Шадаев санкцияларга учраган.

Бундан ташқари, санкциялар «Росатом» директорлар кенаши аъзоларига, хусусан, давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв, «Газпром» ҳамда «Аэрофлот» директорлар кенгаши аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилган. Москва вице-мэри Максим Ликсутов, «Ростех» директори Анатолий Сердюков ҳам улар рўйхатида.

Лондон мазкур чекловларнинг мақсади «Россия элитасига босимни кучайтириш» деб атаган. Британия ТИВ раҳбарининг айтишича, санкцияларга «Путин Россиясидаги муҳим саноат соҳаларини бошқарадиган элита» учраган.

Шунингек, чекловлар МТC банки, «Уралсиб», «Зенит» ва «Санкт-Петербург» банкларига қарши ҳам жорий этилган.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 90
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 391
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1104
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1141