12:40 | 27.04.24

                       

Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди

Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди. Улардан бири Россияда тергов органига чақиртирилган. Ҳолат бўйича қўшимча тавсилотлар очиқланди.

«Ижтимоий тармоқларда самосуд. Ҳолат Қашқадарёда бўлгани айтилмоқда» номли видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, гумонланувчилардан иккитаси Россияга ва биттаси АҚШ га чиқиб кетган.

Кадр: видео

Аниқланишича, 2024 йил 30 март куни 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз Б.Б. Чироқчи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 2023 йилнинг июл ойида таниши А.Э. унга машинаси билан уйига олиб бориб қуйишини айтиб, машинасига миндирган. Лекин уйига олиб бормасдан қишлоқдаги қурилиши тугалланмаган уйга олиб борган. Қизни танишлари Ш.Х. ва Ж.М. ларга қолдириб, ўзи кетиб қолган.

Қизнинг кўрсатмасига кўра, Ш.Х. унга тегажоғлик қилиб, уни уриб, номусига теккан. Ушбу ҳолатни Ж.М. ўзининг телефонига видеога олган. 2023 йилнинг сентябр ойи охирларида Ж.М. унга унга қўнғироқ қилиб, видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва 100 доллар олган. Лекин у шундан кейин ҳам видеони ўчирмасдан, яна пул ва жинсий алоқада бўлишини талаб қилган.

Терговга қадар текширув давомида, вояга етмаган Б.Б. дан бир дона диск расмийлаштириб олиниб, кўздан кечирилган. Унда Ш.Х. қурилиши тугалланмаган уйда кўрпа тўшак устида унга тегажоғлик қилиб, юзига уриб, унинг хоҳишига қарши ҳаракат қилиб, қучоқлаган ҳолатлари акс этган видеотасвирлар борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 25, 118-моддаси 
1-қисми ва 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича судга-оид тиббиёт, криминалистика 
ва биология экспертизалари тайинланган. Дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича гумон қилинувчи А.Э.лар (15.11.2023 йилда РФ), Ш.Х. (17.03.2024 йилда АҚШ), Ж.М. (30.03.2024 йилда РФ), чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетганлиги аниқланган.

23 апрел куни А.Э. Россия Федерациясидан тергов органига чақиртирилиб, жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган. 25 апрел куни жиноят иши 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 118 (Номусга тегиш) 1 қисми ва 165 (Товламачилик) 1-қисмидан, ЖКнинг 25, 118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: