14:00 | 17.12.23

                       

Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар хизматига ягона тўловлар белгиланди — фото

Бунда иш ҳақи, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар тўловларининг ошиши асосий омил деб қаралди.

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди. Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказига кўра:

Тошкент шаҳри бўйича аҳоли учун 7500 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 188 минг 808 сўм ва 1 метр куб учун (ҚҚСсиз) 89 минг 977 сўм тўлов миқдори белгиланди. Бухоро вилоятида эса аҳоли учун шаҳарларда бир кишига ойлик 5000 сўм, туманларда 4000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 186 минг сўм, туманларда 160 минг сўм ва 1 метр куб учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 83 минг сўм, туманларда 71 минг сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланган. Наманган вилояти бўйича аҳоли учун 5000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 метр куб учун (ҚҚСсиз) 50 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.

Фото: Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази

Ягона тўлов тарифларини кўриб чиқишда ишчи орган этиб белгиланган Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, хусусан, иш ҳақи 1,5 бараварга, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар, жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари икки бараварга, сиқилган табиий газ нархи тўрт бараварга, бензин 1,5 бараварга, дизел ёқилғиси эса икки бараварга ошган.

Маълумот учун, тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаган. Бу эса санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетган.

Аввалроқ, тўртта вилоятда қаттиқ маиший чиқиндилар хизматига ягона тарифлар белгилангани ҳақда хабар берилганди.