10:50 | 28.11.23
Тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаганлиги санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган.
Шу йилнинг 26 ноябр куни Халқ депутатлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари кенгашларининг навбатдаги сессияларида вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Унга кўра, Экология вазирлиги ташаббуси билан санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш мақсадида янги тўлов тарифлари тасдиқланиши илгари сурилган ва тарифлар нархи маъқулланган.
Ягона тўлов тарифларини кўриб чиқишда ишчи орган этиб белгиланган Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, хусусан иш ҳақи 1,5 бараварга, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари икки бараварга, сиқилган табиий газ нархи тўрт бараварга, бензин 1,5 баравар, дизел ёқилғиси эса икки бараварга ошгани аниқланган.
Маълумот учун, тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаганлиги санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: