16:49 | 29.01.24

                       

Бухорода банкдан ажратилган 4,2 млрд сўмни ўзлаштирган тадбиркор аниқланди

МЧЖ раҳбари тижорат банки ажратган кредитга харид қилинган чорва молларини сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилганда «И.Т.» ва «А.Л.» МЧЖлар раҳбари И.К. чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 4,2 млрд сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖ Учқўрғон банк хизмати марказининг мурожаатига ўтказилган терговга қадар текширувда «З.7» МЧЖ раҳбари Ж.С., «Т.Ҳ.» МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар умумий овқатланиш шохобчаси ва тайёр таомлар етказиб бериш хизматини ташкил этиш мақсадида ажратилган 800 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «П.Т.» МЧЖ раҳбари У.М., «Т.М.»  МЧЖ раҳбари И.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан тикувчилик фаолиятини ривожлантириш ва дастгоҳлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағлари эвазига олинган 800 млн сўмлик 81 дона ва 291,8 минг АҚШ доллари қийматидаги 26 дона тикув дастгоҳларини сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТ «Халқ банки» Чирчиқ шаҳар филиалидан «И.» МЧЖга ажратилган 735 млн сўм кредит маблағлари эвазига МЧЖ раҳбари А.Э. гўёки «М.С» ва «Ш.Д» МЧЖ қум, цемент ва шебен қабул қилиб олганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Сурхондарёда мактаб директори ўқитувчилар учун ажратилган рағбат ва ёрдам пулларини талон-торож қилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: