17:35 | 26.12.23

                       

Сурхондарёда мактаб директори ўқитувчилар учун ажратилган рағбат ва ёрдам пулларини талон-торож қилди

Bugun.uz маълумотларига кўра, у 30 дан зиёд ўқитувчининг моддий ва рағбат пулларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 14-сонли мактаб директори 2022 йилда шу мактабнинг 3 нафар ўқитувчисига ажратилган моддий рағбат пулларини ҳамда Ўқитувчилар куни муносабати билан 31 нафар ўқитувчига ажратилган пулларни – жами 14 миллион сўмдан ошиқ маблағни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, 50 ёшли мактаб директори яна 2 нафар ўқитувчининг гўёки соғлигини тиклаш учун 12 миллион сўм ёрдам пули ажратилишига эришиб, умумий ҳисобда 32 миллион сўмдан ортиқ маблағни растрата йўли билан талон-торож қилган.

ЖИБ Бандихон туман суди ҳукмига кўра, мактаб директори тегишли моддалар билан оқланган ва жазодан озод қилинган. Шундан сўнг, апелляция судида унинг ўринбосари оқлаганидан норози эканини билдирган. Мактаб директори апелляция мажлисида ўринбосарининг унда адовати борлиги ва 31 нафар ўқитувчи ўз хоҳиши билан маблағни мактаб таъмирлаш ишига йўналтирганини билдирган.

Апелляция инстанцияси ажримига кўра, Н.Б.га нисбатан ҳукмнинг ЖКнинг 71-моддасига асосан жазодан озод қилиш қисми бекор қилинган ва унга 70-модда тартибида жазо тайинланмаган, ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон давлат университетида қарийб 40 миллиард сўм пул талон-торож қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: