21:27 | 13.06.24

                       

Бухорода эркак муваффақиятсизлигида танишини айблаб, пичоқлаб ўлдирди

Бухорода эркак ўзининг муваффақиятсизлигида танишини айблаб, пичоқлаб ўлдирди. У марҳумани аёли билан орасини бузганликда ҳам айблаган.

Бухоро вилояти Когон шаҳрида эркак танишини пичоқлаб ўлдирди. У 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Маълумотларга кўра, қотиллик 2024 йилнинг 27 январига ўтар кечаси содир бўлган. Эркак танишини шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлари ва хотини билан муносабатларидаги муаммоларда айбдор деб гумон қилган ва келажакда ундан ўч олишни ният қилган.

Воқеа содир бўлган куни у танишининг уйига кириб, унга бир неча марта пичоқ санчган ва қочиб кетган. Суд 44 ёшли эркакни 97-модданинг 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Аниқланишича, 44 ёшли эркак оиласидан ажрашган ва муқаддам бир неча маротаба судланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: