7:39 | 21.06.24

                       

Каналда чўкиб кетган йигит оиласига ўзбек Википедия ҳамдардлик билдирди

«Ўзбек тили ва Википедия меҳнатингизни унутмайди». Каналда чўкиб кетган йигит оиласига ўзбек Википедия ҳамдардлик билдирди.

Тошкентда 20 ёшли талаба каналда чўкиб, вафот этган эди. Ўзбек Википедия йигитнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, Жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси бўлган, 2004 йилда туғилган М.И. 19 июнь куни Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида чўкиб, вафот этган.

«Ўзбек тили ва Википедия меҳнатингизни унутмайди! Очиқкўнгиллийлиги, самимийлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган Муҳаммадали Икрамов қисқа умри давомида нафақат Википедияда, балки ўз соҳасида ҳам кўплаб ютуқларга эриша олди. Жамоамиз номидан оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», – дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, марҳум 2022 йил май ойидан бери Википедиянинг фаол таҳрирчиларидан бири бўлган. У шу вақт мобайнида 22 мингдан зиёдроқ таҳрирни амалга оширишган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: