16:22 | 20.06.24

                       

Тошкентда 20 ёшли талаба каналда чўкиб кетди

Тошкентда 20 ёшли талаба каналда чўкиб кетди. 2004 йилда туғилган йигит воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда 20 ёшли талаба каналда чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси бўлган, 2004 йилда туғилган М.И. 19 июнь куни Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида чўкиб, вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: