10:15 | 21.06.24

                       

Шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсганлар жазоланади

Ўзбекистонда шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсганларга қандай жазо борлиги айтилди.

Ўзбекистонда жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда, меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно. Шунингдек, спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно.

«Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди», — дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: