21:18 | 20.06.24

                       

Тошкентда Damas ёниб кетди

Тошкентда Damas ёниб кетди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда (видео).

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати Паркент туманида Damasда чиққан ёнғин тўғрисида малумот берди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 20 июнь куни соат таҳминан 16:00 ларда Паркент тумани ҳудудидан ўтган Р15 «Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор» автомобиль йўлида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Паркент туманида истиқомат қилувчи Ж.Б.га тегишли бўлган, тўҳтаб турган Damas русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Ушбу ҳолат содир бўлган вақтда автомобилда ҳеч ким бўлмаган.

Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автомобилнинг маълум қисми ёниб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: