19:54 | 14.09.23 1009

Бухорода 125 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Оқибатда табиатга 1,7 млрд сўм зарар етказилган.

Бухоро вилоятининг Пешку туманида қиймати 1,7 миллиард сўмга баҳоланган 125 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bosh prokuratura

Маълум қилинишича, дарахтлар, асосан, Пешку тумани «Мустақиллик», «Чиғирчи», «Янгибозор», «Садир» ва «Малишояк» маҳаллаларидан оқиб ўтувчи «Зандани» каналининг муҳофаза зонасида бўлган. Кесилган 125 туп дарахтдан 23 таси кам қимматли ва қолган 102 таси қимматбаҳо дарахт ҳисобланади.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилган.

Аввалроқ Қашқадарёда 17 туп арча кесилиши ортидан табиатга 18 миллион сўмлик зарар етказилганди. Самарқандда эса 55 йиллик қайрағочлар кесиб ташланган. Шунингдек, Сурхондарёда 8 туп қарағай кесилганди.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 122
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 991
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 295
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 487
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1052
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1206